Янгиликлар /

Испан грандлари Фернандешга қизиқмоқда

Мақола нашр қилинди

Бруну Фернандеш фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин, деб хабар беради The Sun.

Манбага кўра, португалиялик 26 ёшли футболчига «Барселона» ва «Реал» қизиқмоқда. 

Аввалроқ ОАВда Фернандешнинг манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан муносабати яхши эмаслиги ёзилганди. «Реал» ва «Барселона» вазиятни кузатиб бормоқда ва хавбек учун курашга қўшилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи сентябрь ойида «МЮ» мухлислари томонидан жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фернандеш ўтган мавсумда АПЛда 22та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.