Янгиликлар /

Уэйн Руни бош мураббий!?

Мақола нашр қилинди

Англиянинг «Дерби Каунти» клуби сафида ўйновчи-мураббий сифатида тўп сураётган Уэйн Руни тез орада бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин, дея ёзмоқда The Sun.

Манбанинг ёзишича, «Дерби Каунти» клуби раҳбарияти январь ойидан буён ўйновчи-мураббий сифатида фаолият юритаётган Уэйн Рунига жамоани ишониб топширмоқчи. Раҳбарият нидерландиялик мураббий Филипп Кокунинг ишидан қониқмаяпти ва яқин орада истеъфога чиқармоқчи. Қайд этилишича, Коку кейинги ҳафтадаёқ жамоани тарк этиши, унинг ўрнига эса 35 ёшли Руни бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин.

Маълумот учун, «Дерби» Чемпионшип 2020/21 йилги мавсумининг 4 ўйинида 3та мағлубиятни тан олишга мажбур бўлиб, 24 жамоа орасида 20-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.