Янгиликлар /

Магуайр сардорлик боғичидан маҳрум қилиниши мумкин

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» сардори Харри Магуайр сардорлик боғичидан маҳрум қилиниши мумкин.

Эквадорлик ҳимоячи Антонио Валенсия инглиз клубини тарк этганидан сўнг, жамоа устози Уле Гуннар Сульшер лидерлик вазифасини 2019 йил ёзида манкунияликларнинг энг қиммат трансферига айланган Магуайрга топширган эди.

Мавсумлар оралиғида Грецияда юз берган кўнгилсиз воқеа, клубнинг АПЛдаги омадсиз старти ва «Тоттенхэм»га қарши ўйинда Антони Марсьяль билан боғлиқ вазиятдан норози бўлган клуб мухлислари Магуайрни сардорлик боғичидан маҳрум қилишни талаб этмоқда.

Британия матбуотига кўра, дарвозабон Давид Де Хеа ёки ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш мавсум сўнггигача сардор сифатига тайинланиши мумкин.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.