Янгиликлар /

Оле: «Юнайтед»да ютқазишга одатланмаган

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер яримҳимоячи Бруну Фернандешнинг жамоада зиддиятлар борлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этганига изоҳ берди.

«Манчестер Юнайтед»га хуш келибсиз. Икки ўйинда ютқазганингизда доим шундай бўлади. Бу –шундай ҳолатлардан бири: буни иложи борича тезроқ енгиб ўтиш керак. 

Баъзилар бизнинг жамоани бузмоқчи. Бруну бир неча кун олдин «Биз бирмиз ва бирлашишимиз керак», деб жуда яхши гапирди. Ташқаридаги одамлар фикрини тингламаслигимиз керак. 

Бруну «МЮ»га келганидан бери Премьер-лигада фақат 2 ўйинда мағлуб бўлди. Бу серияга ўхшаса-да, у «Юнайтед»да ютқазишга одатланмаган. 

Ташқаридагилар келишмовчилик яратишга уринишда давом этишади, аммо бу содир бўлмайди. Чунки жамоа бирликни сақлаб қолишни истайди», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.