Янгиликлар /

«МЮ» Линделёфни миллий жамоасига қўйиб юбормайди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳимоячиси Виктор Линделёфни Данияга қарши ўртоқлик ўйинига тайёргалик кўраётган Швеция миллий жамоасига қўйиб юбормайди, деб хабар беради Goal.

Бунга сабаб – Буюк Британия ҳукумати томонидан Данияга киришга чеклов қўйилгани. Чунки Данияда коронавируснинг мутацияси аниқланди ва коронавирус билан касалланишлар сони сезиларли даражада ошди. Бундай чеклов Англия ва Шотландияда ўйнайдиган бошқа швециялик ва даниялик футболчиларга ҳам тегишли бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Дания – Швеция баҳси 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.