Янгиликлар /

Дешам: Погбанинг норози бўлишга асос бор

Мақола нашр қилинди

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам яримҳимоячи Поль Погбанинг «Манчестер Юнайтед»даги ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Полни яхши биламан ва у миллий жамоа талаблари билан таниш. Унда клубдаги вазиятдан норози бўлишга асос бор – ўйин вақти ва позицияси туфайли. Ҳозин унинг фаолиятидаги энг яхши давр эмас. У жароҳатлардан ва коронавирусдан тикланишни давом эттирмоқда. Булар унинг формасига қаттиқ зарба бўлди. 

У ўйин ритмини топиб олиши керак. У октябрь ойида миллий жамоада анча яхши ўйин кўрсатди ва барқарор эди. Лекин унинг клубида бўлаётган воқеалардан мамнунмиз, деб айта олмайман. Албатта, ўйинчи клубда кўп ўйнамаса, миллий жамоада кучлироқ ҳаракат қилади.

Умид қиламанки, миллий жамоа ўйинларида унинг кайфияти кўтарилади. У бор кучини сарфлайди», – дея Дешамнинг сўзларини келтиради France Football.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.