Янгиликлар /

Эдинсон Кавани кетадими!?

Мақола нашр қилинди

Ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилган Эдинсон Кавани январдаёқ шартномани бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Маълумотларга қараганда, уругвайлик тўпурар бош мураббий Сульшернинг унга тақдим этаётган ўйин вақти камлигидан норози бўлмоқда ва қишки трансферлар мавсуми очилиши билан кўпроқ ўйнатадиган бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи бўляпти. Кавани манчестерликлар таркибида бешта учрашувда жами 93 дақиқа ўйнади ва битта гол урди.

Бундан ташқари, Каванига яқин бўлган манбалар тажрибали футболчи Манчестерда ўзини ноқулай ҳис қилаётганини айтмоқда.

Кавани ёзда маош масаласида келиша олмаган «Бенфика» ва «Атлетико» билан қайта музокарага киришиши кутилмоқда. Бунинг учун уругвайлик ҳужумчи маош масаласидаги талабларини пасайтиришига тўғри келади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.