Янгиликлар /

Рэшфорд барчага ўрнак бўлмоқда

Мақола нашр қилинди

Маркус Рэшфорд болалар учун махсус китоб клуби ташкил қилгани ҳақида эълон қилди.

Ушбу лойиҳа орқали футболчи болаларни китоб ўқишига барвақтроқ жалб қилишни ва кам таъминланган оила фарзандларининг таълимига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

«17 ёшимдагина китоб ўқишни бошладим ва бу дунёқарашимни бутунлай ўзгартириб юборди. Мен доимо китоб ўқишни хоҳлаганман, бироқ болаликда топган даромадимиз овқат столимизга етарди.

Бугунги кунда Британиянинг ўзида ҳаётида китоб ушлаб кўрмаган 380 минг болалар бор, уларнинг бунга имконияти йўқ, аммо энди барчаси ўзгариши керак», — дейди МЮ ҳужумчиси.

Таъкидланишича, 2022 йилда Рэшфорд муаллифлигида болалар учун иккита китоб нашр қилиниши режалаштирилмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.