Янгиликлар /

Погба шартномасини узайтирмоқчи эмас

Мақола нашр қилинди

Поль Погба «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

The Athletic’нинг ёзишича, француз «МЮ» билан амалдаги шартномаси охиригача тўп суриб, жамоани эркин агент сифатида тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Ўз ўрнида «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун Поль Погбани шартномаси якунланишидан аввал сотиб юбормоқчи.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» Погба билан амалдаги шартномадаги шартларидан бири бўлмиш келишувни автоматик тарзда 2022 йилнинг июнь ойига қадар узайтириш шартини фаоллаштирганди.  

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛ доирасида 7 ўйинда майдонга тушган. Клуб турнир жадвалида 8-турдан кейин 10 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.