Янгиликлар /

Рэшфорд мукофот қўлга киритди

Мақола нашр қилинди

Маркус Рэшфорд Буюк Британиянинг спорт журналистлари ассоциацияси томонидан «Спорт ижтимоий ўзгаришлар учун» номинацияси ғолиби деб топилди, деб хабар беради UtdReport.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Англиядаги 1,3 млн болани ёзги таътил пайтида бепул овқатланиши учун ваучерлар билан таъминлашга ёрдам берди. Унинг тарғиботи туфайли ҳукумат камбағал болалар ва уларнинг оилаланини қўллаб-қувватлаш учун 450 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлади.

«Маркус Рэшфорд футболчиларнинг жамиятдаги таъсирини кўрсата олди. У футбол майдонидан ташқарида қаҳрамонга айланди», – дейди спорт журналистлари ассоциацияси раиси.

Маълумот учун, ҳужумчи бу мавсумда «МЮ» сафида барча турнирлар доирасида 14та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.