Янгиликлар /

Оле: Фернандеш катта таъсир ўтказади

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер яримҳимоячи Бруну Фернандешнинг «Қизил иблислар» ўйинига таъсирини юқори баҳолади ва уни манкунианликларнинг собиқ вингери Криштиану Роналду билан таққослади.

«Бруну Фернандеш «МЮ»да ўйнаган Криштиану Роналду каби ўйинга ва жамоадошларига катта таъсир ўтказади.

У келганидан бери натижаларга қаранг. Бруну энергияга ва етакчилик фазилатларига эга. У – жамоавий ўйинчи ва муваффақиятларимиз калити.

Баъзи футболчилар дам олиши керак. Лекин Брунуга «Лейпциг»га қарши сафар ўйинини ўтказиш юборишини айтмоқчи эмасман. Жамоа маданияти алоҳида шахслар билан боғлиқ эмас ва Бруну буни қайта-қайта исботламоқда», – дея норвегиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Роналду «МЮ»да 2003 йилдан 2009 йилгача ҳаракат қилган ҳамда 292та баҳсда 118та гол ва 69та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Фернандеш эса манкунианликлар сафига 2020 йил январида келиб қўшилди ва ҳозиргача 35та ўйинда гол+пас тизимида 34 очко тўплашга улгурди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.