Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 10-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Қийин ўйин бўлади. Агар сўнгги 30-40 ўйинни оладиган бўлсак, «авлиёлар» – Премьер-лигадаги энг яхши жамоалардан бири. Улар натижа ва ўйин борасида улкан ютуқларга эришишди. Шунинг учун бизни қанчалик жиддий баҳс кутиб турганини биламиз. Ўтган мавсумда улар билан 2 марта дуранг ўйнадик.
Мухлисларнинг қайтишига келадиган бўлсак, аста-секин бунга эришаётганимиздан хурсандман. Биз уларни кутяпмиз ва яна ўз мухлисларимизни «Олд Траффорд»да кўришни истаймиз», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Маълумот учун, 9-турдан кейин «МЮ» 13 очко билан 10-ўринни, «Саутҳэмптон» эса 17 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.