Янгиликлар /

Марсияль «МЮ»га ёрдам бера олмайди

Мақола нашр қилинди

Антони Марсьяль клубнинг душанба кунги машғулотларида ҳам иштирок этмади.

Goal‘нинг ёзишича, 24 ёшли франциялик форвард бугун клуб қароргоҳига келгач, 10 дақиқа ўтиб, уйига қайтган. Қайд этилишича, футболчида касаллик аниқланган, аммо бу ҳақда маълумот берилмаяпти. Марсьяль ЕЧЛ 5-тури доирасидаги «ПСЖ»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши ойдинлашган. 

Маълумот учун, Антони «МЮ»нинг «Саутҳэмптон»га қарши учрашувида (3:2) ҳам таркибдан ўрин олмаганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.