Бруну Фернандеш жамоанинг Чемпионлар лигасини тарк этганидан кейин ўз фикрини билдирди.
«Турнирда ўзимиз истагандек ўйнай олмадик. Барча ўйинларда юқори савияда тўп суришимиз шарт эди. «МЮ»дек катта жамоага муносиб бўлиш учун яхшироқ ўйнаш талаб этилади. Айниқса Чемпионлар лигасидаги топ-клубларга қарши», — дея ёзган футболчи инстаграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ЕЧЛ 6-турида «Лейпциг»га қарши баҳсда мағлубиятга (2:3) учраб, гуруҳда 3-ўринни олиб Европа лигасига тушди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.