Янгиликлар /

Жозе: «МЮ» фаворитга айланди

Мақола нашр қилинди

 «Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси ғолиблиги учун фаворит ўзгарганини айтди.

«Энди «Манчестер Юнайтед» Европа лигаси ғолиблиги учун фаворитга айланди. Чунки Чемпионлар лигасидан келадиган клублар анча кучли ва Европа лигаси савияси даражасидан юқори бўлишади. «Манчестер Юнайтед» — энг яхши клублардан бири. Улар «ПСЖ» ва «Лейпциг» сингари кучли клублар билан бир гуруҳдан жой олишганди. Ҳеч кимга осон бўлмаслиги олдиндан маълум эди», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» сафарда «Лейпциг»га мағлубиятга (2:3) учраб, Чемпионлар лигасини аламли тарзда тарк этди. «Лейпциг» ва «ПСЖ» клублари эса кейинги босқичга йўлланма олишди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.