Янгиликлар /

Сульшер: Бепарво ўйнай бошладик

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 13-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га (3:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба янада ишончли бўлиши мумкин эди. Ҳисоб 3:1 бўлганида бепарво ўйнай бошладик. Иккинчи голга олиб келган бурчак зарбаси берилмаслиги керак эди, аммо тўп дарвоза тўридан жой олганидан кейин ҳаммаси қийинлашди.

Учала голимиз ҳам ажойиб эди. Бу жисмонан қийин ўйин билишини билардик. Сабоқ олса бўладиган ўйинлардан бирини ўтказдик.

Уй баҳсларидаги натижаларимиздан қайғуришимиз керак. Албатта, трибунада мухлислар камлиги ҳисобга олинса, уй ва сафар ўйинларидаги фарқ унчалик катта эмас. 

Якшанба куни «Лидс»га қарши ўйин катта воқеа бўлади. Биз бу беллашувни кўп йиллар давомида кутгандик ва бунга тайёр бўламиз», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.