Янгиликлар /

«Ювентус» Поль Погбани Италияга қайтаришга жиддий киришмоқчи

Мақола нашр қилинди

«Ювентус» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани Италияга қайтаришга жиддий киришмоқчи. 

ESPN’нинг хабар қилишича, Турин клуби раҳбарияти молиявий қийинчиликлар даврида Погбани «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олиш қийин бўлишини тушунган ҳолда франциялик яримҳимоячи учун икки нафар ҳужумчисини инглиз клубига таклиф қилмоқчи. Булар жамоа форварди Пауло Дибала ва Федерико Бернардески. «Ювентус» аргентиналик ҳужумчиси билан шартномани узайтириш масаласида келиша олмаётгани боис, ундан Погбани қайтариш масаласида фойдаланмоқчи.

Аввалроқ, Погба ёзги трансфер ойнасида «МЮ»ни тарк этиб, «Ювентус»га қайтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Полнинг Манчестерни тарк этиш нияти ҳақида унинг агенти Мино Райола маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг «Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Transfermarkt портали 27 ёшли яримҳимоячи трансфер баҳосини 65 миллион еврога баҳолаганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.