Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 10-тури доирасида «Саутҳемптон»га қарши баҳсда эришилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
«Жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганини кўриш ёқимли. Футболчилар яхши спорт формасига кириб олишди.
Танаффусдан кейин 0:2 ҳисобида ортда қолаётганимизга қарамай, кийиниш хонасида хотиржам эдим. Учинчи голни қўйиб юбормаслик ва энг аввало битта гол уриб олишимиз жуда муҳим эди. Ўшанда имконият бўлиши аниқ эди. Ўйин давомида 5-6та вазиятларга эга эдик, улардан фойдаланиш керак эди. Имкониятни қўлдан бой бермадик.
Кавани йигитларга майдонда катта таъсир қила олди. Эдинсоннинг ўткир ҳужумчи сифатида доим хафвли вазиятлар марказида бўла олиши – марказий ҳужумчи учун омад калити саналади.
«Манчестер Юнайтед» ҳеч қачон таслим бўлмайди – бу клубга хос хислат. Бугун майдонда ҳеч бир футболчи таслим бўлгани йўқ. Бу эса «Манчестер Юнайтед» ўйинчиси учун ўзига хос жиҳат», – дейди Сульшер.
Маълумот учун, «МЮ» 10-турдан кейин очколари сонини 16тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.