Янгиликлар /

Алекс Фергюсон: Рэшфорд билан фахрланамиз

Мақола нашр қилинди

сэр Алекс Фергюсон манкуниаликлар ҳужумчиси Маркус Рэшфордни фаол ижтимоий позицияси учун ҳурмат қилишини айтди.

«Қанча бола бепул овқатга муҳтожлигини билиб ҳайрон қоласиз. Маркус Рэшфорд ушбу муаммога бутун Англия бўйлаб эътибор берди. У қилган иш ажойиб эди ва биз ҳаммамиз у билан фахрланамиз.

Футбол уни ўзгартиргани йўқ. Спортда пул ва шон-шараф одамларни ўзгартириши мумкинлиги хавфи мавжуд. Аммо гап Рэшфорд ҳақида эмас. Бу йигит атиги 23 ёшда бўлишига қарамай, жуда яхши иш қилди», – дея шотландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, Рэшфорд Фергюсон қўл остида ўйнамаган. У афсонавий мураббий фаолиятини якунлаганидан 3 йил ўтиб «МЮ»да дебют қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.