Янгиликлар /

Смоллинг: Бироз хафа бўлдим

Мақола нашр қилинди

Крис Смоллинг «Манчестер Юнайтед»дан қай тариқа кетгани ҳақида айтиб берди.

«Бироз хафа бўлдим. Биринчидан, кетишим ҳақида олдинроқ айтишларини истагандим. Иккинчидан, мен Италияда трансферлар ойнаси очилганидан 1 кун олдин кетишим мумкин эди. 

Англияда трансферлар ойнаси ёпилди. Мени жуда ёмон аҳволда қолдиришди. Қарор қабул қилишим керак эди. Рафиқам эндигина фарзанд кўрганди. Хуллас, сўнгги дақиқаларда жуда кўп нарса юз берди», – дея Смоллингнинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, англиялик 30 ёшли футболчи «Рома» сафига октябрь ойида ўтди ва клуб билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.