Янгиликлар /

Погба «МЮ»ни тарк этиши мумкин

Мақола нашр қилинди

Поль Погба «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин.

TalkSport'нинг ёзишича, манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бир вақтнинг ўзида Погба ва Бруну Фернандешни майдонга тушириб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. 

Шу муносабат билан «МЮ» 2022 йил июнида шартномаси муддати якунланадиган 27 ёшли французни келаси йил ёзда сотишни режалаштирмоқда. 

Погбани «Реал» сотиб олиши кутилмоқда, аммо коронавирус пандемиясининг молиявий имкониятларга таъсири ва яримҳимоячининг ёмон ўйини трансфер қийматига таъсир қилиши мумкин.

Маълумот учун, Погба бу мавсумда АПЛда 7та ўйин ўтказди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.