Янгиликлар /

Ван дер Варт: У кутиши керакми?

Мақола нашр қилинди

Рафаэль ван дер Варт ҳамюрти Донни ван де Бекнинг «Манчестер Юнайтед»даги ҳолати ҳақида гапирди.

«У кутиши керакми? У доим захира ўриндиғида ўтиришини хоҳлайсизми? 

Доннининг ўрнига майдонга тушаётган футболчилар гол ура олишмайди, лекин Сульшер уни асосий таркибга қўйишни истамаяпти.

Мен бундан норози бўлардим. Унинг миллий жамоада қандай ўйнаётганини томоша қилинг. Бундай муносабатни хоҳламайман», – дея ван де Вартнинг сўзларини келтиради NOC.

Маълумот учун, ван де Бек бу мавсумда АПЛда 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. У бирор марта асосий таркибда ўйнамади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.