Янгиликлар /

Гиггз: Кетиш ҳақида ўйламаганман

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» афсонаси Райан Гиггз ўз вақтида манкунианликлар сафини тарк этиб, «Интер»га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

«Футболчи сифатида ҳар доим янги чорловларни кутасиз, ҳар мавсум бошида буни ҳис қилардим. Чемпионлик мақомини сақлаб қолиш, бир нечта лигалардаги ғалабалар, Чемпионлар Лигасида зафар қучиш худди шундай чорлов ҳисобланарди.

2002-2003 йилларда, Дэвид Бекхэм ёзда «МЮ»на тарк этганда, менинг «Интер Милан»га ўтишим ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳеч нимани эшитмадим, кейинги мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмадим, аммо якунда ҳаммаси яхши кечди. Жамоамиздаги қайсидир футболчининг кетиш ҳақида ўйлаётгани билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайди.

Охир-оқибат, Дэвид кетди. Эҳтимол, бу клубни тарк этиши мумкин бўлган энг яқин кишидир. Лекин мен ҳеч қачон кетиш ҳақида ўйламаганман. Ҳар йили синовлардан ўтишни хоҳлардим. Жамоанинг бир қисми эдим, унинг сафида тўп суришни яхши кўрардим», — деди Гиггз.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.