Янгиликлар /

Дембеле «Юнайтед» қизиқиш доирасида

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» вингери Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда, дея ёзади ESPN.

Манбанинг хабар беришича, клуб «Боруссия» хавбеки Жейдон Санчонинг ўрнига захира варианти сифатида «Барселона» вингери Усмон Дембелени кўз остига олган. Санчо ҳалигача «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер ойнасидаги асосий мақсади саналса-да, футболчининг трансфер нархи жуда юқори эканлиги сабабли манчестерликлар бошқа вариантларни ҳам ўрганишмоқда. 

«Манчестер Юнайтед» 23 ёшли француз футболчиси бўйича аллақачон норасмий музокараларни ўтказган. Дембелени кейинчалик сотиб олиш мажбурияти бир йилга ижарага олиш масаласида «Барселона» билан музокара олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Дембеле жароҳати сабабли ўтган мавсумда Ла Лигада жами 5 ўйинда майдонга тушганди.

Аввалроқ, немис клуби Санчо учун 120 миллион евро трансфер пули сўраётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.