Янгиликлар /

Сульшер: Биз ҳақли равишда йўл олдик

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигасининг 1/4 финал доирасида «Копенгаген» клубига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу жорий мавсумдаги учинчи ярим финалимиз, шу сабабли, натижадан қониқдим. Биз ҳақли равишда йўл олдик.

Ўйин осон кечгани йўқ. «Копенгаген» дарвозабони учрашувни ажойиб тарзда ўтказди, жуда кўплаб голли вазиятларимизда жамоаси жонига оро кирди.

Рақиб яхши шаклланган жамоа, шунинг учун биз сабр қилишимизга тўғри келди. Учрашувдаги албатта қулай вазиятга эга бўлишимизни ва ундан унумли фойдаланишимизни билгандик», — деди Сульшер.

«Манчестер Юнайтед» Европа Лигасининг ярим финалида «Вулверхэмптон» ҳамда «Севилья» жамоалари ғолиби билан баҳс олиб боради.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.