Янгиликлар /

Лопетеги: «Юнайтед» — жаҳоннинг энг йирик клуби

Мақола нашр қилинди

«Севилья» бош мураббийи Хулен Лопетеги Европа лигаси яримфинали доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда ҳақли ғалабага эришиб, яримфиналга чиқдик. Финал йўлланмаси учун курашда жаҳоннинг энг йирик клуби саналмиш «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушамиз. Рақибимиздан кўра, бир кун кам дам олсак-да, якшанба кунигача ўйинга шай ҳолатда бўламиз.

«МЮ» футбол тарихидаги энг муваффақиятли клублардан бири, айни дамда юқори спорт формасида бўлган жамоадир. Доимгидек мақсадга етиш учун ҳамма нарсани амалга оширамиз. Ажойиб таркибга эга бўлган бу жамоага қарши ўйнаш осон бўлмаса-да, фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз», — дея андалусияликлар мураббийи сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «Севилья» ва «МЮ» ўртасидаги бир ўйиндан иборат яримфинал баҳси 16 август куни ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.